Asosiy | A'zo bo'lish | Kirish | RSSВторник, 07.05.2024, 11:52

Xorazm Viloyati Urganch Shahridagi 5-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabining web sayti

Menyu
So'rovnoma
Оцените мой сайт
Всего ответов: 196
Statistika

Jami: 1
Mehmon: 1
Foydalanuvchi: 0

Maktab Faoliyati

Урганч шахар 5-сон умумий урта таълим мактабида  
2010-2011 укув йилида амалга оширилган ишлар тугрисида

ХИСОБОТ.

Урганч шахар Халк таълими булими тасарруфидаги 5-сонли умумий урта таълим мактабида Узбекистон Республикасининг «Таълим тугрисида»ги Конунини, Республикамиз Президенти И.Каримовнинг, Вазирлар Махкамасининг, Республика Халк таълими вазирлигининг, вилоят ва туман хокимларининг, туман халк таълими вазирлигининг, вилоят ва туман хокимларининг, туман халк таълими булимининг халк таълимини ривожлантириш, таълимдаги ислохатларни чукурлаштириш, педагог ходимларни ижтимоий химоялашга каратилган катор Фармонлари ва карорларини хаётга татбик этишда муайян ишлар амалга оширилди.
Жахон хамжамиятида хар кандай давлатнинг мавкеи ахолисининг турмуш даражаси хамда сиёсий ва иктисодий фаоллиги билан белгиланади. Глобаллашув сари бораётган хозирги дунёда давлатнинг халкаро ракобат жараёни шартларига тез мослашуви унинг муваффакиятли ва баркарор ривожланишининг асосий омили хисобланади.
Бунда юксак тараккий этган давлатларнинг асосий устунлиги-таълим тизимининг холати билан аникланадиган, шахсни ривожлантириш имкониятлари мавжудлиги билан боглик.
Давлатнинг бугунги ва истикболдаги баркарор иктисодий усишини таъминловчи омиллар айнан таълим сохаси ривожланишига бевосита боглик. Шу сабабли мустакилликнинг илк йиллариданок жамият ва иктисодиётни тубдан ислох килиш жараёнида таълим сохасида жахонда муносиб уринни эгаллашга каратилган янги узлуксиз таълим тизимини яратиш ва ривожлантириш устивор вазифа сифатида белгиланди.
Энг юксак талабларга жавоб берадиган укув-моддий база ва таълим стандартларини шакллантириш, кишлок ва шахар таълим муассасалари моддий базаси ва жихозланишидаги тафовутларни боскичма-боскич бартараф етиш асосида болаларнинг таълим-тарбия олишлари учун тенг шароитлар яратилди. Бу жараёнда мактаб, академик лицей ва касб-хунар коллежларида яратилган замонавий техник имкониятлар хамда таълим мазмунига тузатишлар киритиш, инновацион технологияларни жорий этиш, шунингдек, педагог кадрлар мехнатини рагбатлантириш тизимини такомиллаштириш билан боглик холда укув-тарбиянинг назарий ва амалий жараёнида сезиларли ютукларга эришилаётганлиги кузатилмокда.
Амалга оширилаётган мазкур ислохотлар энг аввало, фан ва техниканинг илдам тараккиёти, жамиятдаги ижтимоий муносабатларнинг замонавийлашуви, асосий буюртмачи сифатида Давлат ва Жамиятнинг таълимга куяётган янгидан-янги талабларга мос равишда таълим-тарбиянинг сифат-самарадорлигини узлуксиз такомиллаштириб боришга каратилган.
  Мактаб 2010-2011 укув йилида таълим-тарбияни ривожлантириш, халкимизга эркин фикрловчи , интеллектуал салохиятга эга ёшларни етказиб бериш сохасида самарали фаолият курсатиб келмокда. «Таълим тугрисида»ги Конун, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да белгиланган талабларни амалга оширишда, укувчиларнинг Умумий урта таълимнинг ДТС талабларига мос билим, куникма ва малакаларга эга булишида сифатли самарадорликка эришилмокда.  
Дуч келган муаммолар, йул куйилган камчиликлар уз вактида ечими топилиб, бартараф килиб борилди. Бунда ахил ва фидоий укитувчилардан, ишчи ходимлардан иборат мактаб жамоасининг кучига, ташаббускорлигига таянилди. Мактаб педагогика жамоаси хар укув йили давомида катъий иш режаси асосида самарали фаолият юритиб келмокда. Мактабни педагог ходимлар билан таъминлаш, уларни жой-жойига куйиш масаласи мактаб маъмурияти томонидан тулик хал этилган. Хозирги кунда мактаб барча фанлардан етарли мутахассисларга эга.
2010-2011 укув йилида мактаб жамоаси «Таълим тугрисида»ги Конун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастуридаги вазифаларини хамда бошкарув ташкилотларнинг карорлари асосида таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш устида иш олиб бордилар. 
Метод бирлашмалар, кутубхоначи ва бошка ходимлар уз ишларини укув йили давомида самарали олиб бориб яхши натижаларга эришмокдалар.
Мактабда маънавий-маърифий ишлар режа асосида олиб борилиб «Она тилим улмайди», «Конституция бахтимиз комуси», «Сиз тарихни биласизми?», «Огохлик даъват талаби» каби тадбирлар утказилди. Гиёхвандлик, чекиш, ичиш хакида тиббий ходимлар, ички ишлар булими ходимлари билан учрашувлар, давра сухбатлари утказилди.
Мактабда 2010-2011 укув йилида 1603 нафар укувчи таълим тарбия олмокда.. Укув машгулотлари 2 навбатда олиб борилмокда. Укувчиларга 89 нафар малакали укитувчилар таълим-тарбия бермокдалар. Укитувчиларнинг 15 нафари олий, 22 нафари биринчи, 17 нафари иккинчи ва 35 нафари мутахассисдир.
 Мактабда педагог кадрларнинг малакасини ошириш буйича истикбол режа тузилган булиб, укитувчилар унга катъий амал килган холда хар 3 йилда малака ошириш курсларида тахсил олмокдалар. Бундан ташкари хар бир педагог ходимнинг уз устида ишлаш режаси, метод бирлашмаларда ташкил килинган укув семинарлар, шахар ХТБ методика кабинети томонидан ташкил этилган педагогика укишлар, укув семинарлари, укитувчилар иш фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат килмокда. Узбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 25 ноябр «Халк таълими ходимлари мехнатига хак тулаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рагбатлантиришни кучайтириш чора-тарбирлари тугрисида» ги ПК 227-сонли карори асосида кабул килинган Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2005 йил 21 декабр «Халк таълими ходимлари мехнатига хак тулашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиклаш тугрисида» ги 275-сонли карорига мувофик ишлаб чикилган «Умумтаълим муассасаларида урнак курсатган ходимларини рагбатлантиришнинг директор жамгармаси тугрисидаги Низом асосида укув йилининг иккинчи ярмида махсус комиссия кошидаги мониторинг гурухи рахбарлигида барча фанлардан тест синовлари утказилиб, тест натижаларига кура устама хак олиш хукукига эга булган 76 нафар укитувчининг 38 нафари устама хак олиб келмокда.
Укув йили давомида «Таълим тугрисида» ги конун, «Кадрлар тайёрлаш миллий давтури» 2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини амалда бажариш, укувчиларни хар томонлама комил инсон килиб тарбиялаш, уларга замон талаблари асосида билим бериш, Умумий урта таълимнинг ДТС лари талабларини бажаришда дарс самарадорлигини ошириш, замонавий пед.технологияларни таълим жараёнига тадбик этиш, илгор тажрибаларни урганиш, оммалаштириш борасида муайян ишлар олиб борилмокда. 
Давлатимиз томонидан таълим сохасида амалга оширилаётган барча ишлар укитувчиларнинг касбий педагогик махорати, билим савияси унинг дарс бериш методини бой ва хилма-хил булишига ижодий замин яратмокда. Жумладан, 22 та фан буйича дарс ишланмалари, 9 та тест тупламлари тайёрланди, 680 дан зиёд дарслар тахлил килинди. «Йилнинг энг яхши фан укитувчиси курик танловида 7 нафар укитувчи иштирок этди. Шулардан, Информатика фани укитувчиси Рахмонова Феруза, Миллий истиклол гояси фани укитувчиси Вапаева Зулхумор танловнинг шахар боскичида фаол иштирок этиб биринчи уринни эгаллади. 

Мактабда 8 та метод бирлашма фаолият курсатди.
1. Аник фанлар
2. Табиий фанлар. 
3. Ижтимоий фанлар. 
4. Она тили ва адабиети.
5. Чет тили. 
6. Рус тили. 
7. Эстетик йуналишдаги фанлар.
8. Бошлангич синфлар. 
Метод бирлашма йигилишлари режа асосида олиб борилмокда.

 2010-2011 укув йилининг биринчи ярим йиллик натижалари методбирлашма йигилашларида хар бир укитувчининг хисоботи тингланиб, уларнинг иш фаолиятларини мезон асосида рейтинг курсаткичлари белгиланди.

Мактаб педкенгаш йигилишида метод бирлашма рахбарларининг хисоботлари такдимоти утказилиб, уларнинг фаолияти мезонлар асосида бахоланиб, рейтинг курсаткичлари белгиланди.
Укувчилар билимининг ДТС талабларига мослик даражасини урганиш максадида укув йилининг биринчи ярим йилида 4,8,9- синфларда она тили математика, кимё, биология, табиат, мехнат, тасвирий санъат фанларидан ташки назорат утказилди.

2009-2010 укув йилининг 1-ярмида укувчилар билим самарадорлигини аниклаш максадида утказилган ташки назорат натижалари.

4-Синф

Математика - 88%

Она тили - 90%

Тасвирий санъат - 85%

Табиат - 89%

8-синф

Математика - 79%

Она тили - 78%

Кимё - 82%

Биология - 76%

Мехнат - 82%
9-синф

Математика - 76%

Она тили - 80%

Кимё - 82%

Физика - 78%

Мехнат - 80% 

Укув йилига белгиланган режа асосида педкенгаш йигилишлари, директор олди йигилишлари уз вактида утказилиб, таълим самарадорлигини ошириш ишлари мухокама килинди. Укувчиларнинг билим сифатлари усишига эришилмокда. 
Укувчилар утказилган фан олимпиадасининг шахар боскичида фаол иштирок этиб 10 та совринли уринни, яъни 3 та биринчи даражали, 4 та иккинчи даражали, 3 та учинчи даражали дипломларни кулга киритдилар. Мактабимиз фан олипиадасининг шахар боскичида биринчи уринни эгаллади. Узбекистон Республикаси Халк таълими вазирлигининг буйругига асосан утказилган билимлар синовининг биринчи боскичи белгиланган низом асосида утказилиб, 32 нафар укувчи иккинчи боскичда фаол иштирок этди. 6 нафар укувчи фахрли биринчи уринни эгаллади. География фанидан 7 синф укувичси Наврузова Гузал, 8 синф укувчиси Норматов Сарвар, инглиз тили фанидан 8 синф укувчиси Озодова Роза, она тили ва адабиёт фанидан 7 синф укувчиси Матназарова Садокат , 9 синф укувчиси Каримова Муниса, физика фанидан 7 синф укувчиси Абдуллаев Мансурбек билимлар синовининг вилоят боскичига тайёргарлик курмокда. Шахар боскичида утказилган кичик олимпиадада 3-Б синф укувчиси Абдуллаева Мухлиса, 4-Д синф укувчиси Абдримоав Гулхаё биринчи уринни эгаллади. Матназар Абдулхакимов хотирасига багишлаб утказилган «Мангулик жамоли» курик танловида 3-Б синф укувчиси Уринова Гулхаё биринчи урин, 4-Д синф укувчиси Хакимов Фозилбек биринчи уринни эгаллади. 
«Конституция бахтимиз пойдевори» курик танловида 3-Д синф укувчиси Эгамберганов Жахонгир, 9 синф укувчиси Каримова Муниса фахрли уринларни эгаллади. «Гиёхвандлик аср вабоси» мавзусида утказилган курик танловда 3-Д сиф укувчиси Полвонова Шахноза Биринчи даражали диплом билан такдирланди.
Дарсларни интерфаол усулларда олиб бориш яхшиланди. Собирова Умида, Атамуратова Галамнур, Худайберганова Ширин, Отажонова Шахло, Матякубова Зулхумор, Олимова Нилуфар, Вапаева Зулхумор каби изланувчан укитувчилар интерфаол усулларда утказган дарслари вилоят микёсида оммалаштирилди. 
  9-В синф укувчиси Рахманова Хаётхон «Президент асарлари билимдони» курик танловининг Республика боскичида катнашиб, фахрли 2-уринни эгаллади. Мактабда маънавий-маърифий ишлар кучайтирилди. 
 Оммавий тадбирлар самарадорлиги ошди. Мактабда фан тугараги, иккита пулли тугарак фаолият курсатмокда. Тугаракларга 86% укувчи жалб этилди. Тугаракларда иктидорли болалар билан уларнинг истеъдодларини устириш, касбга йуналтириш ишлари олиб борилмокда. Укув йили давомида миллий байрамларга багишланган байрамлар, фан ойликлари режа асосида олиб борилди. «Бобур ижодида Ватан согинчи», «Она тилим улмайди», «Конституция - бахтимиз пойдевори», «Касб инсонни улуглайди», «Йул коидаси – умр фойдаси» тадбирлари вилоят оммавий воситаларида ёритилди. 
Мактабимизда инглиз тили, рус тили фанлари буйича утказилган «Йил фасллари», «Алифбе» байрамлари, «Дуст булайлик» мавзуларида утказилган тадбирлар укувчиларни тил урганишга булган кизикишларини янада кучайтирмокда. 
 «Умид нихоллари», «Кувнок стартлар», махаллалар уртасида футбол ва бошка турли хил спорт мусобакалари мунтазам утказилиб борилди. Мактаб ва махалла, оила хамкорлиги кучайтирилди. Нотинч оилалар, тарбияси огир укувчилар билан тарбиявий профилактик ишлар олиб борилди. ВЕНК фаолияти кучайтирилди. Васийлик кенгаши ва махалла билан хамкорликда спорт мусобакалари ташкил этилди. Кам таъминланган оила фарзандларига совгалар уюштирилди. 
  2010-2011 укув йили биринчи ярим йили давомида мактабда утказилган мониторинг тахлиллари асосида укувчилар билим куникмаларидаги бушликларни уз вактида аниклаб, улар устида ишлаш хар бир укитувчининг асосий вазифаси булди. Бунинг натижасида укувчиларимизнинг укув йилининг биринчи ярим йили давомидаги узлаштириш мониторинги куйидаги курсаткичларни берди. 

 Фанлар                           Узлаштириш             Сифат курсаткич 
1 Она тили                          100 %                               85 %
2 Адабиёт                            100 %                               85 %
3 Инглиз тили                     100 %                               80 %
4 Рус тили                           100 %                               80 %
5 Тарих                                100 %                               78 %
6 Математика                     100 %                               76 %
7 МИГ                                 100 %                               82 %
8 Ватан туйгуси                 100 %                                84 %
9 Кимё                                100 %                               76 %
10 Биология                       100 %                               78 %
11 Физика                          100 %                               77 %
12 Иктисод                        100 %                                79 %
13 География                     100 %                                79 %
14 Информатика               100 %                                81 %
15 Мехнат                         100%                                 82%
16 Жисмоний тарбия       100%                                 80%


  Шу билан бирга мактаб жамоаси олдида айрим муаммолар, яъни укувчилар билим сифат даражасини янада кутариш, мактаб кутубхонасини методик ва бадиий адабиётлар билан бойитиш, укитувчилар компьютер саводхонлигини ошириш шулар жумласидандир. 
 Мактаб педагогик жамоаси барча муаммолар ечимини уз вактида топиб, ёшларни замон талабларига мос килиб, тарбиялай олишига ишонади. 


  Мактаб директори:                                                   Н. Вапаева

  



Taqvim
«  Май 2024  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Arxiv
Hamkorlar
  • Sayt Yaratish Tizimi
  • "KAMOLOT" Yoshlar Ijtimoiy Harakati
  • "KELAJAK OVOZI"
  • "KELAJAK" ONLINE

  • Copyright MyCorp © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz